Қозоғистонда тошқинлар


  • 15 Апрель, 2024
  • 104

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги сув тошқинлари бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, Ақмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Атирау, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 5411 хусусий хонадон ва 1607 ҳовли жой сув остида қолган. 9,5 миллион кубометр сел сувлари насос ёрдамида тортиб олинган. 2,2 миллион қоп ва 1,2 миллион тонна инерт материаллар билан сел йўллари тўсилди. 3503 хусусий уй ва 2157 ҳовлидан сув чиқарилган.

Хабарда “Сел келиши бошланганидан буён 111 минг 194 киши қутқарилди ва эвакуация қилинди. Уларнинг 39 минг 222 нафари ёш болалар. Жаоб этилган ҳаво транспорти орқали 3575 киши қутқарилди. 11 минг 950 киши ўз уйларига қайтишди. Вақтинчалик жойлашув пунктларида 6814 киши яшаб келмоқда. 106 минг 551 бош қишлоқ хўжалик ҳайвонлари хавфсиз жойга кўчирилди. Тезкор линиялар орқали телефонимизга 1716 қўнғироқ бўлди” дейилган.

103 та автойўлни сув босган, 9 та кўприк ва 71 та йўл полотноси ювиб кетилган. Транспорт қатнаш тўхтатилган 82 та аҳоли пункти назорат остида бўлиб, уларга озиқ-овқат ва дори-дармон заҳиралари етказилмоқда.

Ақмўла ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида Есил дарёсининг сув сатҳининг кўтарилиши оқибатида Отбосар, Жарқаин, Буландин ва Қизилжар туманларининг бир қатор қишлоқлари ҳамда Петропавл шаҳрининг баъзи қисмини сув босган.

Ишлар сутка бўйи жавом этиб, 33 минг 334 киши ва 4 минг 066 махсус техника, 835 сув тортиш насослари, 275 сузиш воситаси, 11 ҳаво транспорти жалб қилинган.


Бошқа мақолалар