Қозоғистон ва Россия чегара назоратини бекор қилди


  • 6 Октябрь, 2016
  • 1032

Қозоғистон ва Россия йўловчи поездларни чегара назоратисиз ўтказишга келишиб олишди.

Ушбу баённома минтақавий ва чегарага туташ ҳудудлар ҳамкорлик форумида имзоланди. Ҳужжатга кўра, тарафлар давлат чегарасидан йўловчи ва юк поездларни чегара назоратисиз ўтказишга келишишди.

Қозоғистон учун бу Ғарбий Қозоғистон вилояти билан марказий ва жанубий минтақалар орасида йўловчи поездлар юриш вақтини 10 соатга камайтириши мумкин.

Ушбу баённома ратификация қилинганидан кейин Астана-Уральск ва Амати-Уральск тезюрар йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. 


Бошқа мақолалар