Нью-Йоркда поездлар тўқнашди


  • 5 Январь, 2024
  • 47

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Аппер Вест Сайд кварталида иккита метро поезди тўқнашиб кетди. Оқибатда камида 24 киши жароҳат олди. Ҳалокатдан кейин юзлаб кишилар воқеа жойидан эвакуация қилинди.

АҚШ матбуотидаги хабарларга кўра, дунёнинг энг эски метро тармоқларидан бири бўлган Нью-Йорк метросида ҳалокат юз берди.

Тахминан 300 нафар йўловчи олиб кетаётган бир метро поезди Манхеттон оролида тўхтаб турган бошқа метро поездига бориб урилди.

Йўловчиларни ташиётган поезд издан чиқиши натижасида 24 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олди.

Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланди.


Бошқа мақолалар