- 2013-03-21
Собиқ FBI агенти интервью берди: "Гулен CIA учун Туркияни назорат қилишнинг бир йўли. Уни эса биз назоратда тутамиз. CIA уни гиёҳванд моддалар савдосидан тушган пул билан таъминлайди. У ҳам ўз навбатида CIA учун давлат тўнтаришларини амалга оширади."
Узоқ йиллар FBIда махсус агент бўлиб хизмат қилган, сўнгра фаолиятини журналистлик билан давом эттирган АҚШлик академик Пол Уильямс Туркия нашрига интервью берди. CIAнинг Туркиядаги операциялари ҳақида “Гладио операцияси” номли асар билан яна 15 та китоб ёзган ва Пенсильваниядаги саройига кўп марта, ҳатто изнсиз кирган Уильямс қуйидагиларни гапирди:
"АҚШ Гуленга турк ҳукуматини бошқаришнинг бир йўли деб қарамоқда. АҚШ Каспий денгизи атрофидаги табиий бойликларни қўлга киритишни истайди. Бу узоқ вақтдан бери олиб бораётган стратегиямиздир. CIA Қозоғистон, Озарбайжон, Туркманистон каби ўлкаларни Гулен атрофида тўплай олиши мумкинлигини режалаштирди. Шу сабабли йиллар мобайнида Гуленнинг мактаблари Ўрта Осиёда очилди. Ҳар бир мактабнинг таъминотчиси CIA эди. Бу уларга куч бағишлади. Туркия Гулен тарафидан назорат қилинарди ва биз ҳам Гуленни назоратда тутардик.
Гулен 50 миллиард долларлик ўз молиявий манбаларини таъминлайди. Бу суд ҳужжатларида қайд этилган миқдор. Бу 50 миллиард доллар Нурчининг иш юритиш қобилияти ёки олган таълими билан алоқадор эмас. Фетулла Гулен ўзи аранг 3-синфгача ўқиган, ҳатто инглиз тилида ҳам гаплаша олмайди. Қўлидаги бутун пул CIAдан келди. Шу тариқа Туркияда бир газета, телеканал, ўз ширкатларини қура олди. Бу CIAнинг пули билан амалга ошди.
CIAнинг Гулен билан алоқаси борлигига шубҳа қилган киши Гуленнинг АҚШда бутунлай яшаш учун ариза берганида унга кимнинг дастак берганига қарасин. CIA ходими Грэм Фуллер, Туркиянинг собиқ элчилари Мортон Абрамович, Марк Гроссман. Ҳозирги пайтда АҚШдаги турк лоббисини ким бошқараётганига эътибор беринг. CIA директори бўлган Портер Госс ҳам Гулен учун ишламоқда. Яъни Гулен ва CIA орасидаги алоқани суриштира олмайсиз.
CIA дунё миқёсида гиёҳванд моддалар савдосидан тушадиган пулларни истаган ўлкасига йўллаши мумкин. Бу орқали ўша ўлкаларни назорат қилади ва давлат тўнтаришларини режалаштиради. Бутун пуллар эса гиёҳванд моддалар тижоратидан келади. Гулен ҳам бунинг бир бўлаги... Ҳамда CIA бу жоҳил одамни жаҳонга “пайғамбар”дек тақдим қилмоқда.
Гулен шу онда дунёдаги энг кенг таълим комплексини назорат қилаётган одам бўлгани учун келажакнинг исёнчиларини етиштирмоқда. Ҳозир турк ҳукумати ва президенти Эрдўғонга қарши чиққанидек келажакда ҳам Нурчилардан таълим олган бутун бу инсонлар Ўрта Осиёга таҳдид солмоқда. Шуни унутмаслик керакки, унинг лобби гуруҳлари миллионлаб долларни Хиллари Клинтон каби сиёсатчиларга бермоқда. Хиллари агар президент бўлса, у ҳам Гуленга боғланади. У ҳолда Гуленнинг Туркия ҳукуматига қайтарилиб берилиши батамом боши берк кўчага киради.
Мен эҳтимол Гуленнинг мулкига рухсатсиз кирган ягона америкалик бўлсам керак. У ерга таклиф қилинмаган эдим ва рухсатсиз ҳолда оператор билан бирга кирдик. Ичкарида бир қўриқчи тарафидан қўлга олиндим ва сўроқ қилиндим. Унинг саройда қўриқланаётганига гувоҳ бўлдим. Бундан ташқари бир вақтлар FBI ва Ички ишлар вазирлиги уни таҳликали бўлгани учун АҚШдан чиқариб юборишга уринди. Лекин уни чиқариб юборишга бўлган ҳар бир уриниш CIA, Грэм Фуллер, Абрамович ва Марк Госс тарафидан тўхтатилди. Улар тинмай Гуленнинг қанчалик яхшилигини ва АҚШ учун қанчалик муҳим эканлигини таъкидлашмоқда. Ҳолбуки у оддий бир сотқин ва сохтакор одам"..