- 2016-03-04
Европа иттифоқи кенгаши аъзо ўлкалардаги жамоат жойларида бепул интернет тарқатиш лойиҳасини кўриб чиқди. Еқропа иттифоқи кенгаши аъзо ўлкаларда ҳокимият, касалхона, парк каби жамоат жойларида бепул симсиз интернет билан таъминлайдиган нуқталар қуриш лойиҳасини кўриб чиқаётганлигини маълум қилди.
Бунга кўра, ЕИ учун “WİFİ4EU” номли лойиҳага 2019 йилгача жами 120 миллион евро маблағ ажратилади. Бу маблағ билан аввало интернетга боғланиш чекланган ёки қийин бўлган минтақалардаги жамоат жойларида халққа бепул симсиз интернет тарқатадиган 6 минг нуқта қуришга сарфланади.
Бу нуқталарнинг қурилиши ва керакли жиҳозларни сотиб олиш харажатини ЕИ ўз зиммасига олади. Бу қўллаб-қувватлашдан фойдаланган маҳаллий провайдерлар эса интернет алоқасини 3 йил бўйича таъминлашга масъул бўлади. Ушбу лойиҳа 2017 йилнинг охиригача бошланиши режалаштирилмоқда.