- 2022-04-22
Жанубий Кореяда аҳоли сонининг камайиши ташвиш уйғотмоқда. Охирги маълумотларга кўра, қишлоқ ҳудудларида жойлашган 49 та мактаб йил охиригача ёпилади. Мамлакат 2017 йилда 65 ёшдан ошган аҳоли улуши 14 фоизга етгани сабабли "қария жамият" мақомини олган эди.
"The Korea Herald" нашрининг хабар беришича, мактаб ёшидаги болалар сонининг камайиши ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, ўқувчилар сони етарли бўлмагани сабабли турли ҳудудларда жойлашган 49 та мактаб ёпилади. Уларнинг аксарияти қишлоқ жойларда бўлиб, орасида бошланғич, ўрта ва юқори мактаблар ҳам бор.
2023 йилда ёпилган мактаблар сони 22 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 33 га етди.
Жанубий Корея 2023 йилда 0,72 коэффициент билан дунёдаги энг паст туғилиш кўрсаткичларидан бирини қайд этди. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий омиллар туфайли туғилиш даражаси пасайишда давом этмоқда.