Янги тип ахборот ташувчиси


  • 27 Октябрь, 2016
  • 1041

АҚШ олимлари янги ихчам ахборот ташувчисини ишлаб чиқишди. Бу ҳақида “Science Advances” журнали хабар бермоқда. 

Олимлар ахборот сақлашда углерод атомини азот атомига алмаштиришда кристал панжарада юз берадиган  ўзгаришлардан фойдаланиладиган уч ўлчовли олмос чип ишлаб чиқишди. Ушбу чипга маълумотларни лазер ёрдамида ёзиш мумкин.

Физикларнинг айтишига кўра, DVD ва Blu-Ray форматли диск ахборот ташувчиларидан фарқли равишда ахборот ёзишда зичлик чеклови борасидаги қийинчиликлар бўлмаган.

Прототипдаги маълумотлар сиғими Blu-Rayга қараганда юз минг марта кўп. Бундан ташқари, муаллифлар чипга чексиз марта ахборотни қайта ёзиш мумкинлигини айтишмоқда.


Бошқа мақолалар