Facebookнинг салбий таъсири


  • 21 Июль, 2014
  • 1188

Ўтказилган социал тажрибага кўра, Facebookда кўп вақтини ўтказиш фойдаланувчиларда депрессия, ёлғизлик ва ҳасадгўйлик каби ҳиссиётларга олиб келади.

Мутахассислар интернет трафигининг катта бўлимини ташкил қиладиган Facebookда ўтказиладиган вақтни таҳлил қилишди. Кристина Сагиоглоу ва Тобиас Грейтемейер тарафидан инглизча ва немисча гаплашадиган 300 кишилик бир гуруҳ устида социал тажриба ўтказилди. Тажрибада социал тармоқ сайтидан узлуксиз фойдаланганлар вақтларини бекорга сарфлаганларини ўйлаб, бу уларнинг туйғуларини негатив таъсирлантиради. Шу вақтни интернетга сарфлаган, лекин Facebookка кирмаганларда эса бундай салбий симптонлар кўринмади.

Facebook сайтдан инглиз тилида фойдаланадиган 689 минг фойдаланувчи устида бир тажриба ўтказилган ва бу борада фойдаланувчиларнинг кишилар устидаги ижобий ва салбий таъсирларини ўрганишганди. Тажриба натижаларига кўра, баъзи фойдаланувчилар ўзгаришлар оқибатида позитив таъсирланган бўлса, баъзилар эса негатив таъсирланишди. Facebook бу тадқиқотни фойдаланувчилардан рухсат олмасдан ўтказгани маълум бўлгач, улардан узр сўрашга мажбур бўлганди.


Бошқа мақолалар