Қатлиомдаги француз ҳарбийлари фош бўлди


  • 1 Ноябрь, 2016
  • 1074

Руанда ҳукумати 1994 йил 800 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган қатлиомда иштирок этган 22 нафар юқори лавозимли француз ҳарбийлари исмини маълум қилди. 

Руанда миллий қатлиомга қарши кураш комиссияси тарафидан берилган ҳисоботда “Француз зобитлари қатлиомнинг айбдори ва муаллифи бўлганликлари” айтилди. Франция ошкора айбланган ҳисоботда “Қатлиомга сабаб бўлган кишилар устидан даъво очмасдан ва тергов юритилмасдан қатлиом жавобгарлигини ёпди-ёпди қилишга ҳаракат қилишгани” иддао этилди. 

Маълум қилинган рўйхатда истеъфодаги генштаб бошлиғи Жак Ланксад билан истеъфодаги генераллар Кристиан Кено, Жан-Пьер ва Жан-Клод Лафуркаднинг ҳам исмлари ўрин олган. Юқори лавозимли француз зобитлари қатлиомни амалга оширганларга таълим бериб, қурол-яроғ билан таъминлаганликда айбланмоқда. 

Руандада 1994 йил ўша давр президенти Жювеналь Хабиаримананинг самолёти уриб туширилиши оқибатида ўлимидан кейин хутулар буни тутсилардан кўриб, Симбикангва тутсиларга қарши ҳужумларни бошлаган. Руандада юз кун давом этган қатлиомда 800 мингдан ортиқ тутси ҳаётдан кўз юмган. 


Бошқа мақолалар