- 2020-01-13
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Стивен Пэддок, якшанба кечаси концерт майдонида тўпланган одамларга қарата отелнинг юқори қаватидан автоматик қуролдан ўқ ёғдирди. 59 нафар киши ҳаётдан кўз юмди ва 525 киши оғир жароҳат олди.
Чоршанба куни Лас-Вегасга бормоқчи бўлган Доналд Трaмп қотил Педдок ҳақида“ У хаста ва ақлдан озган одам” деди.
Америка ватандоши бўлган 66 ёшли қотил олдин 2 йил почтачи ва 10 йилдан кўп солиқ хизматчиси бўлиб ишлаган.
Лас-Вегас шерифи Кларк Жозеф Ломбардо, ўлган 59 кишидан 56 нафарининг шахси аниқланганини маълум қилди.
АҚШ нашрларига кўра, Пэддок ўтган ҳафта Филиппинда бир банк ҳисобига 100 минг доллар юборган.
ФҚБ (FBI), қотилнинг ҳеч қандай халқаро террор ташкилотига алоқаси йўқлигини баён қилди.