Би-Би-Си-нинг "эпчил"лиги лол қолдирди!


  • 10 Апрель, 2013
  • 4638

BBC (Би-Би-Си) агентлиги, АҚШда 2011йил 11 сентябрда рўй берган терактга тегишли бир айбловга нишон бўлди. BBC теракт хабарини эълон қилаётганда террорчиларга ёрдам берганми?.. 

“PersonalLibertiy”нинг хабарига кўра, Тони Рук исмли бир инглиз ватандоши BBC устидан “кичик, лекин аҳамиятли” ғалаба қозонди.

Бутун дунёда холис деб танилса ҳам, аслида BBC ҳамма ўйлагандек холис хабар агентлиги эмас. Расмий давлат матбуотидир ва ҳар бир инглиз ватандоши йилда 130 стерлинг “телевидение” солиғи тўлайди ва бу пул BBCнинг киссасига бориб тушади. Тони Рук эса, ман шу солиқни тўламаслик учун судга мурожаат қилган, сабаби жуда қизиқ:

“BBC 11 сентябрь воқеаларини кўпиртириб, WCT7 биноси ҳали йиқилмасдан туриб, қулади деб эълон қилган. Ва ёнғин туфайли 2,5 сонияда бутунлай йиқилганини айтган, ҳолбуки махсус портловчи моддаларсиз бинонинг бундай осон қулатилиши мумкин эмас. Демак, WCT7 биноси бошқа бир кишилар тарафидан динамит қўйилиб йиқитилган. BBC бу борада нотўғри хабар бериб, WCT7 биносини ҳар қаватиига бўлак динамит жойлаштириб қулатган ҳақиқий террористларни омманинг кўзидан яширишга хизмат қилган ва шу билан инглиз қонунларига зид равишда ҳаракат қилган. Мен ушбу ҳолатга норозилик билдириб, йиллик телевидение солиғини тўлашдан бош тортдим.”

Энг қизиғи суд бу даъвони ҳақли деб билиб, ватандошни солиқдан озод қилди.

Ҳеч бир далил бўлмагани ҳолда бинога “самолёт урилди” дейишлари, сўнгра “ёнғин чиқди, шу сабабли йиқилди” деб эълон қилинган WCT7биносининг иккинчи номи “Соломон биродарлар” дир.

BBC агентлигининг тезкорлигини қарангки, ҳали бино вайрона бўлмасдан 20 дақиқа аввал “қулади” деб хабар берган! Инглиз ватандоши эса судга мурожаат қилиб “Мен бундай телевидение каналига пул тўламайман” деди ва суд унинг бу талабини қондирди. 


Бошқа мақолалар