Туркманистонда 150 НУРчи ҳибсга олинди


  • 23 Ноябрь, 2016
  • 1029

Туркманистонда ФЕТО террорчи ташкилотига мансуб 150 киши ҳибсга олинди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркманистонга қилган сўнгги сафарида ўлка президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга параллел тизимнинг қандай таҳликали ташкилот эканлигини, мактаблар орқали ҳукумат ичига сизишга уринаётганларини тушунтириб берганди. 

Эрдўғоннинг тавсияларига қулоқ тутган Бердимуҳамедов параллел мактабларни текширишга кўрсатма берганди. Туркманистоннинг 5 та катта шаҳрида анча йиллардан бери параллел тизимнинг 5 та катта мактаби фаолият кўрсатаётган эди. Бердимуҳамедов бу мактабларни бекитишга кўрсатма бергач, тегишли идоралар ишга тушди. 

Параллел мактаблар давлатнинг қарамоғига олинганидан кейин мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар алмаштирилди. 

Мактаблар тўла давлат назоратига олиниб, параллел тизим билан алоқалари узилди. Параллел тизимнинг ўлкаларнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солаётганини Эрдўғондан эшитган Озарбайжон, Қозоғистон, Габон ва Сенегал бу мактабларни бекитганди. 

Туркия параллел тизим билан курашни ҳам юрт ичида, ҳам хорижда олиб бормоқда. Бунинг натижасида Туркманистонда 150 нафар ФЕТО террор ташкилоти аъзоси нурчи ҳибсга олинди. 


Бошқа мақолалар