Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона агентлик қурмоқчи


  • 17 Февраль, 2018
  • 724

Ўзбек ва қозоқ вакиллари илм ва хабар тарқатишда ягона агентлик қуриш мақсадида учрашув ўтказди.

Бу борадаги учрашув Ўзбекистон Миллий телевидение ва радио ширкати раиси Алишер Ходжаев ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев орасида бўлиб ўтди.

“Казинформ” давлат агентлигининг хабарига кўра, учрашувда икки давлат ҳудудида телевидение ва радио дастурлари эркин тарқатилиши бўйича ҳам келишувлар тузилди.

“Ишни Ўзбекистон билан ҳамкорликда радио канали қуриш билан бошламоқчимиз” деган Ерик Утембаев бундан ташқари бу ҳамкорликнинг икки ўлка орасида яқин интеграцияни таъминлаши ва технология ҳамкорлигини ривожлантиришини таъкидлади.


Бошқа мақолалар