- 2017-06-06
Давлатлараро алоқаларга кўп ҳам бошимизни қотирмаймиз. Аслида уларнинг ҳам ўзаро беллашадиган ЛИГАлари бор. Кимдир фақат ғалаба учун, кимдир чемпионлик учун, кимдир лигадан тушиб қолмаслик, айримлари эса юқори ўринни эгаллаш учун беллашади. Баъзилари чемпионни белгилайдиган критик нуқтада туришади.
Ҳозир йирик ўйинчилар беллашаётган майдон Ўрта Шарқ. Минтақа алғов-далғов бўлиб ётибди. Руслар Украинадан кейин, Сурияда ҳам баъзи мулк ва бойликларга даъво қилмоқда.
Газ ҳам, нефть ҳам муаммо бўлишдан чиқди. Бу орада НЕФТЬ нархлари кундан-кунга тушиб, 150 дан 37 долларгача арзонлади!
Нефть асосан Ўрта Шарқдаги мусулмон минтақасининг бойлиги. Лекин Араб-Исроил урушларидан кейин НАРХЛАРНИ Вашингтон белгилайдиган бўлган. Путин ҳокимиятга келганида Америка нархларни кўтариб юборди. Путин пулларни қўядиган жой топмай қолди. Россия бадавлат бўлган сайин ичдаги молиявий операциялар ўтказишга уринганларни тўплаб, ҳибсга олишни бошлади. Бу ҳаракатга Америка нархларни яна-да кўтариш билан КАТТА ДАСТАК берди.
Сорос ва унинг ортидаги Ротшильдлар бу ерда энг катта мағлубиятга учради. Путин ўлкасини 180 миллиард доллар билан қўлга киритганларни ундан ҳам кўп пул топиб, ҳайдаб чиқарди. Демак, нархларнинг кўтарилишининг бир сабаби бор эди! Энди эса, зудлик билан тушмоқда! Ким фойда кўрмоқда, ким зарар?
Нефть нархлари тушганда АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ бўлган мусулмон ўлкалар билан Россия ва Эрон зарар кўради. Европа каби нефтни арзонга сотиб олиш имконига эга бўлганлар фақат ютади. Яхшику-я, лекин Вашингтон нима учун Россиянинг заифлашишини хоҳлаяпти? Кеча дастак берган ўлкасини бугун нимага сарсон қилаяпти? Ва АРАБЛАР нима учун бунга тинимсиз ва кўр-кўрона дастак бермоқда? Мусулмонларнинг, яъни Саудия Арабистоннинг, Қатарнинг бундан манфаати нима? Сармояларини еб тугатишяптику ахир!
КАТТА ЎЙИН САҲНАДА!
Россияга тўхталамиз... Унча илғайвермаймиз, лекин Россияда муҳим бир куч анчадан буён иш қилмоқда! Ҳар "иш"дан кейинги ўзгаришлар ҳар сафар дунёни ларзага солиб келади. Путинни олиб келган куч ҳам шу эди. Энди эса, саҳна ортида ўз навбатини кутиб турган яна бир шахс пайдо бўлди.
Ўзи муҳандис-қурувчи. Ақлли ва қобилиятли. ТАШКИЛИЙ ИШЛАРДАГИ ва бошқаришдаги муваффақияти ҳаммага маълум эди. СИБИРЬ ТУРКИ бир ота билан рус онанинг фарзанди сифатида 1955 йили 21 майда дунёга келди. Ишини яхши бажарар, сиёсатдан ҳам анча хабари бор эди. Бир куч уни қўлидан тутиб, МОСКВАга олиб келди. Чунки ҳар бир "иш" доим шундай амалга ошарди. Қийин вазифалар унга топширилди. У эса, барчасининг эвидан чиқди. Москвага келгандан кейин ДАВЛАТНИНГ БОШ МЕЪМОРИга айланди. Инвестицияларни у назорат қиладиган бўлди.
1991 йили Фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб тайинланди. Россия халқи янги лидер билан танишмоқда эди. Халқ билан алоқаларни яхшилади. Қисқа вақт ичида ҚУТҚАРУВЧИ ҳолига келди.
Айни вақтда Россия Бирлик партиясининг муҳим лидерларидан бири. 1999 йили "Россия қаҳрамони" унвонига лойиқ кўрилди. Собиқ иттифоқнинг Комсомол ёшлар ташкилотидан чиққан эди. Бир неча йил шу ерда муҳим ишларни бажарди. Яъни ҳўв пастдан қадам-қадам кўтарилиб келаётган янги фигура эди. Кўтарилишда ва юришда тинмай давом этди.
Бир яширин куч ҳар қадамда унга ортдан дастак бераётган эди. Мудофаа вазири бўлди. Ундан олдинги вазир Борис Громов ПУЛНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРГАНИ учун давлатни бу ишларга восита қилди. Путин Громовни вазифасидан четлатгач, унга йўллар яна-да очилди.
Ирина деган аёлга уйланди. Икки нафар қиз фарзандли бўлди. Юля 1977 йили, Ксения эса 1991 йили дунёга келди. Ишидан бўш вақтларда фақатгина мусиқага қизиқарди. Ванесса Маянини тинглаши ва унинг мухлиси эканлиги матбуотда ёзилиб-чизиларди. Карате, дзюдо, қурол яхши кўрган нарсалари орасида эмасди, лекин АҚЛИ билан жоимо ажралиб турарди.
Ташкилотчилик, бошқариш ва натижа олиш ишларида тенги йўқ эди. ЛАҚАБИ ШОЙГУ эди! Россиянинг ягона ТУРКий вазири эди.
Путинга яқин бўлса ҳам, ҳозирда жимгина йўлини очганлар билан секин-аста илгарилаб борарди. Лекин охирги вақтларда илгарилаш тезлиги ортди. Грузия, Украина ва Суриядаги РОССИЯ сиёсатидан БЕЗОВТА бўлган САРМОЯнинг тарафдори эди. Ҳатто Россия раҳбарини давлат сифатида кераксиз ишлар билан овора бўлиб юрибмиз деб огоҳлантирди ҳам.
Кундан-кунга тушиб бораётган нефть нархлари ҳам унинг йўлини очаётган омил эди. Путинни вақтида кучли қилган нефть энди рақиблари учун СЕҲРЛИ ТАЁҚЧАГА айланганди. ШОЙГУ инглизча ва ТУРКЧАДАН бўлак, яна тўққизта тил биларди. Булардан ташқари дунёдаги мувозанатни ва жаҳондаги Россиянинг ролини жуда яхши тушунарди. Путин Украина ва Сурияга бурун тиқиш орқали ўша ролидан четроққа чиқди. Айниқса Сурияда кучини кўз-кўз қиламан деб катта хатога йўл қўйди. Ўйин йўналишини ўзгартирмоқчи бўлди лекин обрўйини ва таъсирини йўқотди. Кремль Сурияда бўлишни хоҳласа, рус бадавлатлари ва халқ Анталияда бўлишни хоҳларди. Ҳеч ким на Сурияда на Туркияда зиддият бўлишини хоҳламасди. Чунки шу ўйинни қурганлар бир томондан УРУШАДИГАН МАБЛАҒНИ нефт баҳосини тушириш орқали Путиннинг чўнтагидан олмоқда эди. Путин қийин аҳволда қолди. Атрофига йиғилган баъзи кучлар унинг аҳволидан фойдаланиб муҳим қадамлар ташлай бошлади.
Путин Украина, Грузия ва сўнгги бор Сурия билан кризис чиқариб, НЕФТНИНГ нархини кўтармоқчи бўлди. Лекин уддалай олмади. Кейин Путин Ироқдаги Ғарб Қурнада топган ва қазишни бошлаган жуда бой нефть заҳираларидан умид қилди. 8 долларга нефть чиқариб, сотиш ва оёқда мустаҳкам қолиш имкони туғилди. Лекин ДАИШ келиб қудуқларни портлатиб йўқ қилди. Қизиқ эмасми? Бу одамлар қаерга бораётганини жуда яхши билишарди.
Путиннинг даромадининг 65%и нефть ва газдан келмоқда. Уриб туширилган ҳарбий самолётдан кейин Туркияга қарши сўнгги козери бўлган ГАЗНИ узатишни асло ва қатъиян тўхтата олмасди. Туркияни газсиз қолдириш Россияни пулсиз қолдириш деган гап эди. Бошқа харидор ҳам йўқлиги инқирозни тезлаштирарди. Газни узмади, узолмасди ҳам... Путин огоҳлантиришларга қарамасдан ХИТОЙга яқинлашишга қаттиқ уринди. ЁЛҒИЗ ҚОЛИШНИНГ ОҚИБАТИНИ ШУ ЕРДА сезди. Лекин бу нияти ҳам амалга ошмади. Кремль вазиятдан чиқиш учун йўл излаётганда, ёлғиз ўзи ҳукмронлик учун ҳаракат қилаётганда Америка Ал-Қоида билан, ДАИШ билан ИСЛОМЧИ ТЕРРОРНИ дастаклаётганда БОСТОНДА бирин кетин бомбалар портлади. Буни қарангки, террористлар ЧЕЧЕН миллатидан бўлиб чиқди. Ака-ука Тамерлан ва Жавҳар Царнаевлар... Пенсильванияда "меҳмон" қилинганликлари фош бўлди. Царнаевларнинг амакиси АҚШ разведкаси собиқ бошлиғи ва собиқ Туркиядаги элчиси Фуллернинг АНКАРА исмли қизига уйланганди... Мусулмонлар ТЕРРОРИСТ сифатида кўрсатилиб, ундан қутулишнинг тўғри МОДЕЛи сифатида ТУРКИЯнинг йўли очиларкан, КАВКАЗда ҳам муаммолар бор эди.
Қозоғистондан Озарбайжонгача ҳамма Путинга “Ўзингни бос! Анқара билан келиш!” деяётган эди. Кеча сукут сақлаганлар нима учун бугун тилга кирди? Қизиқ эмасми? Дунё харитаси барибир ўзгариш арафасида турибди. Бир қатор ўлкалар умуман тарих саҳифаларидан ўчирилмоқчи. Сурия, Ироқ, Ливан ўчириладиганлар орасида биринчилардан.
Шимолий Ироқ курд лидери Барзоний шу сабабли Анқарага серқатнов бўлиб қолди. Чунки борадиган бошқа тинч ва осойишта жойи йўқ. Нефть нархлари туширилиб, АЛЬТЕРНАТИВ ЭНЕРГИЯ ИЗЛАШ ишлари ҳам ниҳоясига етди. ЎРТА ШАРҚ дунёнинг энергия ЖЎМРАГИАГА айланди. Айрим европа шайдоларига ёқмаса ҳам айтаман, ушбу жўмракни Анқара очиб-ёпиб турадиган бўлади.
Бундан буён турк(ий)лар ва мусулмонлар яшайдиган минтақалар бевосита ёки билвосита Туркиядан сўраладиган бўлади. Россия ҳозир Путиндан кейинги даврга тайёрланмоқда. Турк даврининг бошланаётганинин сезганлар "турк" ШОЙГУни Россиянинг бошига келтиришмоқчи бўлишса, ажабланармидингиз?
Хитой ва Европанинг Кавказ билан Ўрта Шарқда тўхталиши ва назорат қилиниши керак! Масала шу! Сизнингча буни ким бажаради? Уддалаган чемпионликка асосий даъвогар! Сизнингча ким? Мен “ТУРКИЯ” дейман. Араблар ҳам мендек фикрда.
Буларни ёзаётганимизда нефть 37 доллар эди, ёзувни тугатганимизда 35 долларга тушди.