Туркистон - турк дунёсининг 2017 йилги маданий пойтахти


  • 3 Декабрь, 2016
  • 1191

Озарбайжонда ўтказилган халқаро турк маданият ташкилоти (TÜRKSOY) 34-доимий кенгаш йиғилишида Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри “2017 йилги турк дунёси маданий пойтахти” этиб танланди. 

TÜRKSOY аъзоси бўлган ўлкаларнинг овозлари билан “2016 йилги турк дунёси маданий пойтахти” қилиб танланган Озарбайжоннинг Шеки шаҳрида ўтказилган йиғилишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон, Молдовага қарашли Гагаузия, Шимолий Кипр турк республикаси маданият вазирлари ва вакиллар иштирок этди. 

Йиғилишда турк кенгаши, турк тилида гаплашувчи ўлкалар парламентлар ассамблеяси (TÜRKPA), турк академияси, турк маданий мероси фонди каби халқаро ташкилотларнинг тамсилчилари ҳам иштирок этди 

Йиғилишда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри 2017 йил турк дунёси маданий пойтахти деб эълон қилиниши қарорлаштирилди. 35-доимий кенгаш 2017 йил охирида Туркистонда ўтказилиб, бу вазифани Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги ўз зиммасига олди.

Тарихий манбаларга кўра, тўртинчи юз йилликда қурилган, эски номи “Ясси” бўлган Туркистон Хожа Аҳмад Яссавий туғилган ва яшаган шаҳар сифатида дунёга машҳур. Қозоғистоннинг ЮНЕСКО дунё мероси рўйхатига олинган илк тарихий асари бўлган ва 14-асрда Амир Темур тарафидан қурилган Яссавий мақбараси шаҳарнинг энг кўркам иншоотларидан бири. 


Бошқа мақолалар