- 2020-09-03
Қозоғистонда июль ойида битта ишчининг ўртача ойлик иш ҳақи 112 минг 792 тенгени ташкил қилди.
Статистикларнинг таъкидлашича, энг юқори иш ҳақи касбий, илмий ва техникавий соҳаларда кузатилган. Уларнинг ойлиги 211,5 минг тенге (ўртача ойлик иш ҳақидан 1,9 марта юқори). Тоғ-кон саноатида 208,5 минг тенге, молиявий ва суғурта соҳасида 198 минг тенгени ташкил қилади.
Энг кам иш ҳақи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ходимларига тегишли. Вилоятлар бўйича таҳлил қилинганида энг юқори иш ҳақи Атирау вилоятида эканлиги маълум бўлди.