Қозоғистонда сўкинганга жарима оширилди


  • 6 Март, 2023
  • 155

Қозоғистонда жамоат жойларида беадаб, ҳақоратли сўзлар учун жарима тўрт бараварга оширилди. Жорий йилнинг 6 мартидан бошлаб маъмурий қоидабузарликлар кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга киради.

Энди жамоат жойларида сўкинганлик учун жарима 69 минг тенгени (олдин 17 минг 250 тенге) ташкил этади. Ёки 15 суткага қамоққа олинади.

Эслатиб ўтамиз, тузатишлар расмий эълон қилинганидан 60 кун ўтгандан кейин кучга киради. Президент ушбу тузатишларга 2023 йил 3 январь куни имзо чекканди.


Бошқа мақолалар