- 2016-11-08
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар қилган.
Ўз табригида Нурсултон Назарбоев сайлов натижалари Ўзбекистон халқининг юқори ишончи ва қўллаб-қувватловидан далолат эканини қайд этган. У Шавкат Мирзиёевнинг сайланиши икки давлат ўртасидаги алоқалар мустаҳкам ҳолда сақлаб қолинишини таъминлашига ишонч билдирган.
Телеграммада “Аминманки, Сиз раҳбарлигингизда қардош Ўзбекистон барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кенг миқёсли ислоҳотлар давом эттирилади”, деб айтилган.
Нурсултон Назарбоев ўзаро стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирган.
Назарбоев Ўзбекистоннинг янги раҳбаринга йўллаган хабарида “Фурсатдан фойдаланган ҳолда мулоқотларимизни Астанада давом эттириш ҳамда Сиз учун қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширишингизни таклиф қиламан”, деган.
Қозоғистон раҳбари Шавкат Мирзиеёвга мустаҳкам соғлиқ ва янги раҳбарлик лавозимида муваффақиятлар, ўзбек халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.