- 2017-04-01
Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича “сариқ” ҳудудга киритилди.
25 декабрь ҳолати бўйича “қизил” ҳудудда Атирау вилояти қолмоқда. Алмати, Нур-Султон, Қостанай, Ақмўла, Шимолий Қозиғистон ва Павлодар вилоятлари “сариқ” ҳудудга киритилган. Қолган барча вилоятлар “яшил” ҳудудда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Қозоғистон “яшил” ҳудудда эди.
Ўтган суткада Қозоғистонда 736 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўлкада жами 150 минг 198 та касаллик ҳолати рўйхатга олинган.