Қозоғистонда уруш фахрийларига пул мукофоти


  • 12 Май, 2017
  • 1111

Қозоғистонда май ойининг биринчи ярмида бўлган уч байрам Меҳнат ва бирдамлик куни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба куни катта тантаналар билан нишонланди. 7 май Ватан ҳимоячилари куни нишонланиши ортидан 9 май Ғалаба куни ҳам тантаналар ўтказилди.

Совет иттифоқининг иккинчи жаҳон урушида нацист Германиясини мағлуб этишининг 72 йиллиги муносабати билан Астанадаги байрам тантанасида табрик сўзини сўзлаган президент Нурсултон Назарбоев уруш фахрийларини табриклади ва уларга соғлиқ тилади.

Астанадаги тантаналар доирасида ўтовларда фахрийларга зиёфат берилди. Назарбоев иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 10 миллионга яқин одам орасида қозоғистонликларнинг ҳам бўлганлигини ва 6 миллион аҳолиси бўлган қозоқ халқининг 1 миллиони урушга кетганлигини, уларнинг ярми урушда ҳалок бўлганлигини хотирлатди. Уруш иштирокчиларига минннатдорчилик сифатида Ўрта Осиёда 9 майдан олдин пул мукофоти берилади. Бу йил уруш иштирокчиларига энг кўп пул мукофоти берган ўлка Қозоғистон бўлди. Қозоғистонда урушдан қатнашган ҳар бир фахрийга 1570 доллардан, Тожикистонда 340 доллардан, Ўзбекистонда 256 доллардан, Қирғизистонда 220 доллардан, Россияда 171 доллардан, Туркманистонда эса 26 доллардан пул мукофоти берилди. 


Бошқа мақолалар