Россиянинг Туркиядаги элчиси ўлдирилди


  • 20 Декабрь, 2016
  • 949

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Геннадиевич Карлов Анқарада учраган қуролли теракт натижасида ҳаётдан кўз юмди. Террорист отишма вақтида ўлдирилди. Россия, Эрон ва Туркиянинг Ҳалабдаги вазиятни ҳал этиш учун учрашадиган вақтда Анқарадаги жирканч иғво диққатни тортди. Террористнинг ФЕТО терговларида номи тилга олинган.

Ҳужум Анқара замонавий санъатлар марказидаги фотокўргазма очилиши вақтида юз берган. Очилишдан кейин нутқ гапириш учун минбарга чиққан элчи Андрей Карловга қуролдан ўқ узилди.

Элчи Карлов бу ҳужумда қаттиқ жароҳат олди ва касалхонага етказилди. Бироз вақтдан кейин элчи касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

Россиядан берилган баёнотга кўра, терактга қарамай эртанги кенгашнинг ўтказилиши таъкидланди. 


Бошқа мақолалар