Озарбайжонда ҳижобга эркинлик сўраганлар ҳибсга олинди


  • 24 Апрель, 2013
  • 1231

Озарбайжонда икки йил аввал мактабларда рўмол тақиш тақиқланганди.

Озарбайжоннинг пойтахти Бокуда ўтган йил мактабларда рўмол тақиш тақиқига қарши норозилик билдирган ва полиция билан тўқнашган 8 нафар намойишчи 5 ва 6 йиллик ҳибсга ҳукм этилди.

Бокудаги суддан кеча берилган баёнотга кўра, намойишчилар халқ орасида тинчликни бузиш, полицияга қаршилик кўрсатиш ва куч ишлатиш айблари билан айбланганлиги маълум қилинди. Ўтган октябрь ойидаги намойишда 40 нафар намойишчи мактабларда рўмол тақишга изн берилиши учун норозилик намойиши ўтказгандилар. Лекин полиция билан тўқнашиш юзага келганидан кейин 8 нафари ҳибсга олинганди. 


Бошқа мақолалар