- 2021-11-11
Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов Алмати ҳокими Бауржан Байбек билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Алмати шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар берган. Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида эса бу учрашув ҳақида маълумот йўқ.
Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамалаш масалаларини муҳокама этган.
Бауржан Байбек шу йилнинг 10 ойида Алмати ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан 62 фоизга ўсиб, 200 млн долларга ортганини қайд этиб ўтди. У Алматида 129та қўшма ва 236та ўзбек корхонаси фаолият олиб бораётганини қўшимча қилиб ўтган.
Тошкент ва Алмати ҳокимлари учрашувида кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, аҳоли учун тураржойлар қуриш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.