Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларга мурожаат қилди


  • 26 Январь, 2017
  • 993

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев давлат бошқарувини ҳокимият бўғинлари орасида қайта бўлиш бўйича эфир орқали аҳолига мурожаат қилди.

Назарбоев “Таклиф қилинаётган ислоҳотнинг моҳияти ҳокимият ваколатларининг жиддий қайта тақсимланиши, сиёсий тизимнинг демократлашувидан иборат. Президент учун стратегик вазифалар, ҳокимият бўғинлари ўртасидаги муносабатларда олий ҳакам роли устувор бўлади” деб гапирди.

Шунингдек, ушбу ислоҳотлар доирасида мамлакат парламенти ролини жиддий кучайтириш режалаштирилмоқда. Сайловларда ютган партия вазирлар маҳкамасини шакллантиришга ҳал қилувчи йўсинда таъсир қилади.

Назарбоевнинг айтишича, парламентнинг ҳукуматни шакллантиришдаги ролини кучайтириш, "вазирлар маҳкамасининг депутатлик корпуси олдидаги жавобгарлигини ошириш" лозим. 

Шундан келиб чиқиб, Назарбоев ҳукумат аввалгидек президент олдида эмас, парламентнинг янги сайланган қуйи палатаси олдида ваколатини топширса, қонунан тўғри бўлишини айтди.


Бошқа мақолалар