- 2013-03-13
Хитой миллий обсерваторияси илк бор бир қатор ҳудудларда 3 январда энг юқори бўлган ҳаво ифлосланишининг қизил даражасини эълон қилди.
Хитойда юзлаб авиарейслар бекор қилиниб, автострадалар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар бекитилди. Интернет тармоқларида эса Пекин шаҳрини қоплаётган тутун тасвири туширилган видео ролиги оммалашмоқда.
Янги йилдан кейин ҳаво ифлосланиши шаҳарлараро қатновларда қийинчилик туғдирди. Миллий метеомарказ маълумотларига кўра, Пекин ва яна тўртта вилоятда кўз илғаш 500 метрдан, баъзи жойларда эса 50 метрдан ошмайди.
Пекин ҳавосида чанг (смог)ни пайдо қилувчи қаттиқ зарралар бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рухсат берган кўрсаткичдан 50 баробар ортиб кетганлиги қайд этилди. Ушбу ифлосланиш соғлиқ учун жуда зарарли ва йилига юз минглаб ўлимга сабаб бўлиши айтилмоқда.
Марказ ҳайдовчиларга тезликни камайтиришга, аэропорт бошқарув компанияларига керакли чора-тадбирларни олишга чақирмоқда. Бу эса йўловчи самолёт рейслари бекор қилинишини билдиради. Бундан ташқари қизил даражали хавф атмосферани ифлослантираётган баъзи корхоналарнинг вақтинча ёпилишини талаб қилади.
Марказий, шимолий ва шарқий Хитойда “тўқ сариқ” (оранжевый) даражали хавф сақланиб қолмоқда.
Хитойда тўрт даражали ҳаво ифлосланиш тизими 2013 йили киритилганди. Ўрнатилган қоидаларга кўра, маҳаллий ҳокимиятлар тутун 3 кундан ортиқ вақт давом этганида қизил даражани эълон қилади.