- 2021-10-16
Саудия Арабистонининг олтинчи кароли Абдалла ибн Абдул Азиз Ал Сауд 23 январь куни 91 ёшида ўлди.
Ўтган ойда карол пневмония хасталиги туфайли пойтахт Ар Риёд шаҳридаги марказий шифохонага ётқизилган, шу ой бошида унда “ўпка инфекцияси” аниқланган ва унинг яшаши учун ўпкасига махсус трубка орқали ҳаво юборишга тўғри келаётган эди.Карол сўнгги 4 йил давомида соғлигидаги муаммолар билан курашиб яшади.
Отаси карол бўлган вақтда у Макка шаҳри ҳокими бўлган ва миллий гвардияни бошқарган. Шунингдек, бу вазифалари билан бир вақтда мамлакатнинг бош вазири ҳам ҳисобланган.
2005 йилда карол Фахд ўлгач, Абдалла расман каролга айланади, лекин у амалда 1995 йилда акасининг соғлиги ёмонлашганидан буён каролликни бошқара бошлайди.
Карол Абдалла 4 марта уйланган ва қонуний қироличалар ва 30га яқин канизакларидан 35 нафар фарзанд кўрган.
Эндиликда, унинг бўшаган тахтига 2012 йилнинг 18 июнида валиаҳд шаҳзода этиб тайинланган 79 ёшли Салмон ибн Абдул-Азиз Сауд чиқади.