- 2022-05-20
Саудия Арабистони қиролининг қотиллик учун суд қилинган невараси жазо муддатини юртида ўтайди. Бу ҳақда Буюк
Британия адлия вазирлиги хабар берди. Адлия вазирлигининг котиби Крис Гейлинг ҳукумат шаҳзодани юртига жўнатиб юборишга қарор қилганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли шаҳзода Сауд бин Абдулазиз бин Носир 2010 йилда хизматкори ва жазмани Бандар Абдулазизни ўлдиргани учун бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. Шаҳзода унга бир неча ҳафта давомида жисмоний ва жинсий зўравонлик қилган.
Саудия Арабистонига қайтгач, шаҳзода қатл қилиниши мумкин. Лекин қотиллик содир этгани эмас, балки шариатда оғир гуноҳ ҳисобланмиш бачабозлиги учун.
www.ovoza.com сайтидан олинди.