Атамбаев ҳам Нурчилардан пул олган?!


  • 13 Январь, 2017
  • 1184

Туркиядаги ФЕТО (Нурчи-Фетуллоҳ Гулен) террор ташкилотини тарк этиб, давлат органларига ташкилотнинг сирларини фош қилиб юрган Ҳаёти Кучук Қирғизистон президенти ҳақида ҳам баъзи жиддий маълумотлар берган деб ёзади Туркия матбуоти.

Фетуллоҳчи террор ташкилоти (ФЕТО)га очилган даъво юзасидан гувоҳлик берган собиқ ташкилот аъзоси Ҳаёти Кучук ўзи фаолият юритган Грузияда ташкилот ишлари ҳақида ҳар ой АҚШ, Англия, Исроил элчихоналарига ҳисобот берилганини айтиб “Нима учун уларга ҳисобот беряпмиз? деб сўрадик. Жиддий жанжал бўлди. Бизнинг лицейларимизга ўқитувчи сифатида келган Америка ватандошлари бор эди. Кейинроқ уларнинг CIA, FBI билан алоқаси борлигини пайқадик. Мактаблар АҚШдан келган ҳайъат томонидан тафтиш қилинарди. Бу халқнинг пули билан қурилган ташкилотларнинг ҳисоботлари нима учун уларга берилишини мулоҳаза қилдим. Бу барча ўлкаларда шундай экан” деди.

Ташкилотнинг молиявий жиҳатдан ҳар ўлкадаги тузилманинг ўзига етарли бўлиши борасида кўрсатмаси борлигини, лекин Грузияда бизнес дунёси заиф бўлгани учун ташқаридан кўмак олганликларини ифода этган Кучук Грузияга йиллар мобайнида Денизлидан дастак келганини, халқаро Қора денгиз университетининг эса Измирдан молиявий кўмак олганини айтди.

Ушбу давр мобайнида ташкилот фаолият юритган баъзи ўлкаларнинг ўз вилоятларига пул юборганлигини айтган Ҳаёти Кучук, ФЕТОнинг ўша ўлкалардаги бюрократ, суд ходимлари, сиёсатчиларга ҳам пул берганлигини билдирди.

“Нурчилардан  Конституция суди раисидан бошлаб, таълим вазиригача пора олиб турарди. Қирғизистонда президентнинг ҳам бу ташкилотдан пул олган ҳақида гумоним бор” деган Кучук ташкилот АҚШда Хиллари Клинтонга дастак берганлигини айтди.

Қора денгизлик бўлиб, ижтимоий демократ бир оиладан чиққанлигини, намоз-таҳоратни ёш бола вақтида кирган ташкилот ичида ўрганганлигини айтган Кучук шундай давом этди: “Менинг мактабимда Қабатошда намоз ўқиш тақиқланган эди. Ўша вақтдаги конъюктурага қараш керак. Ўша вақтда биз ташкилот деганда ПККни тушунардик. Бизга доим “Туркияда масонлар, масонлик тизим, хорижликлар Туркияни ишғол этган. Бир кун келиб биз бошқарамиз” дейишарди. Масалан 2000 йилларда 600га яқин туман ҳокимларимиз борлиги айтиларди. Полиция ичида қанча одамимиз борлигини айтмай қўя қолайин. Масалан, 1997 йили аёлим ва фарзандларим билан КГБ тарафидан давлат ҳудудидан чиқарилиб юборилдим. Устоз Фетуллаҳ Гулен “Ризедан уй ол, Грузияни шу ердан бошқар” деди. Ризедан уй олдик. Фаолият бошланди. Раҳматли Исмоил Жам менинг улардан қутулишимни таъминлади.” Ҳаёти Кучук Туркиянинг собиқ Тбилиси элчилари Фатма Дижла ва Уфуқ Тавфиқ Окяйузнинг нурчиларга жуда қарши эканлигини билдириб “Ўлка имоми Тавфиқ бей ҳақида “Бу кўп хоинлик қиляпти, ишини шу ерда битирамиз” деди. Вазифа муддати битмасдан жамоат лицейлари бўлмаган жойга жўнатдилар. Бундай тузилмани бошқа топа олмайсиз. Ўз ака-укасини ҳам вақти келганда лимондек сиқиб, ахлатга ташлайди” деди.

Нурчиларнинг хорижда ҳам “ҳиммат” тўплашини айтган Кучук “Хорижий ўлкаларда ҳиммат осон тўпланарди. Бизнесменлар жамаотга маҳкум эди. Қарши чиқса, ҳаётидан айриларди. Дўкони, фабрикасини ҳам бекитиб ташлашлари мумкин эди” деди. Кучук ўша даврда Гуленнинг папа билан учрашуви нурчилар учун яхши имкониятлар келтиришини, ҳатто учрашув суратлари ва видеотасвирларини шунинг учун фойдаланганликларини билдирди.

Грузияда нурчиларга оид бир идора учун ажратилган участка суратларини кўрган Гулен “Ҳаёти бей бу ернинг ҳолатидан черков хабардорми?” деб сўраганлигини таъкидлаган Кучук вақти-вақти билан чекровларга ҳам яширинча ёрдам кўрсатилганини айтди.

Кучук, Фетуллоҳ Гуленга “Ҳоким “Бу ерда тарихий черковимиз бор, буни реставрация қилишимиз керак” деди. Ҳоким шундай шарт қўйди” деб сарф-харажат 10-15 миллион долларни ташкил этишини билдирди. Муҳокама қилингандан кейин “Ёрдам берайлик” дея 300 минг доллар ажратилганини қайд этди.


Бошқа мақолалар