Қироличанинг тахти чайқалмоқда


  • 22 Апрель, 2016
  • 1219

Британия қироличаси Елизавета II 90 ёшга тўлишини нишонлаётганида республикачилар тахтни топширишга чақиришди.

Республикачилар қироличанинг ўлимидан кейин салтанатнинг аҳволи борасида референдум ўтказилиши учун кампания олиб боришларини маълум қилишди.

Беш мингдан ортиқ аъзоси, 35 минг дастакчиси бўлган “Республика” номли ҳаракат интернет саҳифасида эълон қилган баёнотида қиролликнинг “ҳамма ўйлаганидек фақатгина ўлкага туристларни жалб қиладиган зарарсиз ҳолат” эмаслигини, аксинча жамоат фондларини ёмон йўлларга сарфлашини ва сиёсатга аралашаётганини билдиришди.

Республика гуруҳининг раҳбари Грехем Смит “Independent” газетасига берган интервьюсида қироличанинг ўлимидан кейин автоматик тарзда шаҳзода Чарльз қирол бўлишига диққат қаратди.

“Ҳозир 21-асрдамиз. Янги давлат раҳбари тайинланадиган бўлса, бунга овоз беришга ҳуқуқимиз бўлиши лозим” деган Смит қироличадан кейин салтанатнинг тугатилиши учун бир он аввал бўлса ҳам референдум ўтказилиши лозимлигини таъкидлади.

Смит “Қироличанинг туғилган кунида яхши тилаклар билдиришдан бошқа нарсани истамайман. Лекин бу туғилган кун қиролликнинг келажаги ҳақидаги саволларни ҳам кун тартибига қўймоқда” деди.

“Guardian” газетаси ҳам бош мақоласида шу нуқтага диққат қаратиб, бугунги қиролича билан халқ орасидаги тотувликнинг бошқа ҳукмдор даврида ҳам айнан давом этмаслиги мумкинлигини айтди.

Газета Англиянинг қироллиги келажагини ўйлашни сўнгсизгача кечиктирмасликни билдириб, бу тизим давом этадиган ёки ўзгарадиган бўлсагина буни муҳокама қилиш вақти келганини ёзди. 


Бошқа мақолалар