Ижобий Covid-19 тест натижасига 1570 доллар мукофот


  • 8 Декабрь, 2021
  • 192

Бериладиган мукофотдан кўзланган мақсад коронавирус белгилари кўринган ҳар бир одамнинг вақт йўқотмасдан касалхонага мурожаат қилишидир.

Хитойнинг шимолидаги Харбин шаҳри Covid-19 бўйича ижобий тест натижаси учун ҳар бир одамга касалланганлар занжири орқали аниқланмасдан мустақил равишда касалхонага мурожаат қилиш шарти билан 1570 доллар мукофот белгилади.

Хитой давлат нашри “The Beijing News”га кўра, шаҳар ҳокимиятининг бу янги режаси симптомлар кўрилганда фаол равишда Covid-19 тестини топшириш учун касалхонага келганлар мукофотлантирилади. Берилган хабарда “Иситма, йўтал, томоқ оғриғи, чарчоқ, ҳид ёки таъм сезмаслик ёхуд мушаклар оғриши симптомларини кўрсангиз, ўз ўзингизни даволаш билан шуғулланманг. Тиббий ниқоб тақинг ва энг яқин шифохонага боринг. Бизга қаерга саёҳат қилганингиз ва кимлар билан алоқа қилганингизни айтинг” деб огоҳлантирилди.

Хабарда “Симптомларни ҳис қилгандан кейин ихтиёрий равишда шифкорга учрасангиз, Covid-19 бўйича ижобий натижа кўрсатганлар 10 минг юан билан мукофотланади” дейилган.

Хитой миллий соғлиқни сақлаш ҳайъатига кўра, ҳозирда ўлкадаги фаол касалланганлар сони 1060 тага етган.


Бошқа мақолалар