Назарбоев ва Путин Алматида учрашади


  • 23 Февраль, 2017
  • 893

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин 27 февраль куни Алматида учрашади.

Ақорда хабарида “27 февраль куни Алмати шаҳрида Назарбоев ва Путин ўртасида учрашув ўтказилади. Учрашувда икки томонлама ҳакморлик, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама этилади” дейилган.

Кремль сайтига кўра, Қозоғистон ва Россия раҳбарлари савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, энергетика ва космос бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишади.

Бундан кейин ўша куни Владимир Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифи бўйича, расмий сафар билан Душанбега учиб кетади. 28 февраль куни эса Россия президенти расмий сафар билан Бишкекда бўлади.


Бошқа мақолалар