- 2024-06-18
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Молия вазири Қўчқоров 2018 йили ЯИМнинг 5,9%га ўсиши кутилаётганини айтди.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўз нутқида 2018 йили ўлкасининг ЯИМи 5,9%га ўсишини билдириб, бу борада келгуси йил саноат ишлаб чиқариши 6,4%, аграр маҳсулотлар 4%, инвестиция ҳажми 6,5%, хизматлар сектори эса 7%га ортиши режалаштирилганини маълум қилди.
Қўчқоров 2018 йили ўлкадаги экспорт ҳажмининг 7,2% ортиш билан 14,9 миллиард долларга етиши режалаштирилганини айтиб, бу даврда ўлкадаги йиллик инфляция нисбати 12-13% бўлишини ҳам ёдга солиб ўтди.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМи ўтган йил 7,8%га ўсган, саноат ва хўжалик маҳсулотлар 6,6%га ортиб, йиллик инфляция 5,7% деб баҳоланганди.