Она ўз қизини айиқ олдига ташлади


  • 31 Январь, 2022
  • 238

Тошкент ҳайвонот боғида бир аёл ўз қизини панжара устидан айиқ қафасига ташлаб юборди. Йиртқич айиқ қизалоққа тегмади, лекин қизча деярли беш метр баландликдан қулаганлиги сабабли жароҳат олди.

Ушбу ҳодиса кўпчилик гувоҳлар кўз ўнгида содир бўлди.

Ҳайвонот боғи маъмурияти “Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз қафасида ётган ҳолда ўз фарзандини панжара устидан ташлаб юборган аёлнинг ҳаракатларини кузатиб турди. Бошқа зиёратчилар ва ҳайвонот боғи ходимларининг уринишларига қарамай аёлни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмади” деб изоҳ берди.

Маъмурият вазият жуда аянчли якунланиши мумкинлигини таъкидлаб, лекин айиқ секингина қизчани ҳидлаб кейин нарига кетган.

Йиртқич ҳайвонлар бўлими ходимлари тезда ҳаракат қилиб, айиқни ички хонага жалб қилиб қизалоқни ёнидан узоқлаштиришган.

Матбуот хизмати ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ушбу воқеа сабабларини ўрганаётганини, қизча эса шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилишди. Ҳайвонот боғи маъмурияти қизалоққа кўрсатиладиган барча тиббий ёрдам харажатларини ўз зиммасига олишини билдирди. 


Бошқа мақолалар