Сайёҳларнинг ярми қариндошлар зиёратига келган


  • 28 Декабрь, 2018
  • 627

Ўзбекистонда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2018 йили Ўзбекистонга келган хорижликларнинг 39,4%и қариндош-уруғларини зиёрат қилиш учун келишган.

Сўровномада иштирок этганларнинг 33,6%и Ўзбекистонни зиёрат қилишдан мақсадлари таътил ва дам олиш эканлигини айтди. Тижорий ва касбий мақсадларда келганлар 9,1%ни ташкил этади. 5,7%и даволаниш учун, 5,4%и эса савдо-сотиқ учун келган.

Асл мақсади қариндош-уруғларини зиёрат қилиш эканлигини айтган иштирокчиларнинг кўпчилиги қўшни ўлкаларнинг ватандошлари эканлиги маълум бўлди. Қозоғистондан 26,6%, Тожикистондан 20,2%, Қирғизистондан 19,2%, Туркманистондан 16,1%. Россия эса 15,1% билан сўнгги ўринда.

Ўзбекистонга таътил ва дам олиш учун келганларнинг энг катта қисмини 17,2% билан Қозоғистон, сўнгра 10,4% билан Россия, сўнгра навбати билан 8,5% билан Қирғизистон, 7,7% билан Хитой, 5,9% Туркманистон, 5,8% Тожикистон, 5,7% Ҳиндистон, 4,9% билан Италия ватандошларидан иборат.

Ўзбекистонни диний томондан аҳамиятли жойларини зиёрат қилишга келганлар сони ҳам анчагина. Бу сайёҳларнинг асосий қисми 33,9%и Туркманистон ватандошларидир. Умумий олганда бу мақсадда келганлар асосан Ўрта Осиё ўлкалари (Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) ва Россия ватандошларидан иборат. Осиё-Тинч океани минтақаси ватандошлари 15,6%, Европа 12,8% ва Ўрта Шарқ ўлкаларидан 6,4%дир. 


Бошқа мақолалар