Назарбоев Нобель мукофотига номзод


  • 27 Февраль, 2017
  • 896

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда “АТОМ” лойиҳасининг ҳурматли элчиси, рассом Карипбек Куюковни Нобель мукофотини қўлга киритиш учун номзод сифатида кўрсатилди. Бунинг ташаббускори Швейцариядаги Базель жаҳон офисининг илмий-тадқиқот институти директори Алин Варе бўлди. У бу ҳақда ўзининг “Facebook” саҳифаси орқали хабар берди.

“Бу йил мен Карипбек Куюков ва Нурсултон Назарбоевни ядро қуролини йўқ қилиш борасидаги мислсиз саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофотига лойиқ деб ҳисоблайман” деб ёзди.

Маълумотларга кўра, британиялик сиёсатчи Билл Кидд ҳам Нурсултон Назарбоев ва Карипбек Куюков номзодини илгари сурган.

Алин Варенинг айтишича, Нурсултон Назарбоев 22 йил давомида ядро қуролини йўқ қилиш борасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшиб келади. “АТОМ” лойиҳаси ҳам дунёни ядро қуролидан қутқаришга қаратилган.


Бошқа мақолалар