- 2019-06-03
АҚШ мусулмон ташкилотлари кенгаши 1 миллион мусулмоннинг келгуси ҳафтада овоз бериш учун қайд этилганини билдирди.
Америкалик мусулмонларнинг 70%дан ортиғи келгуси ҳафта ўтказиладиган президент сайловида демократик партиянинг номзоди Хиллари Клинтонга овоз бериши билдирилди.
АҚШ мусулмон ташкилотлар кенгаши (USCMO) Вашингтондаги миллий матбуот қўмитасида ўтказган матбуот анжуманида мусулмонларнинг 8 ноябрда бўладиган АҚШ президент сайловида иштроки ҳақида маълумот берди.
USCMO бош котиби Усама Жамол 2015 йил декабрда Америкада яшайдиган мусулмонларни овоз беришга ташвиқ қилиш ва қайд эттириш мақсадида бошлатилган ишларнинг муваффақият билан ниҳоясига етганлигини билдириб, 1 миллион мусуслмон келгуси ҳафта овоз бериш учун қайд этилганлигини айтди.
Матбуот анжуманига USCMO билан бирга Америка-ислом алоқалари кенгаши (CAIR), мусулмон Америка жамияти (MAS), Нью-Йорк ислом лидерлари кенгаши, Шимолий Америка ислом жамияти (ICNA), Америка мусулмонлари Фаластин жамияти (AMP) вакиллари ҳам қатнашди.
Америка-Ислом алоқалари кенгаши (CAIR) раиси Ниҳод авад 50 штатда ўтказган сўровномаларига кўра, мусулмонларнинг 72%и Клинтонга ва 4%и эса Трампга овоз беришини билдирди.
AMP бош котиби Кристин Стремский келгуси ҳафтада ўтказиладиган сайловнинг америкалик мусулмонларнинг сиёсий тамсиялияти жиҳатидан муҳимлигини таъкидлади. Стремский “Американинг келажагига қарор берилмоқда ва мусулмонлар бу нуқтада қарор берувчи жойда бўлишлари керак” деб гапирди.