- 2017-03-24
Путин 4 хил ҳисоботни кўргач, Суриядан чиқишга қарор қилди.
Россия кутилмаган қарори билан 6 ой аввал бошлаган Суриядаги ҳарбий операциясига яна бир кутилмаган қарори билан нуқта қўйди. Дунё нашрларида бош саҳифаларни эгаллаган бу қарорнинг ортидаги ҳақиқат кеча маълум бўлди. Россия президенти Путин сарф-харажати жуда кўп бўлган бу ҳолат сабабли баъзи қийинчиликлар вужудга келаётганини яқинлари билан бўлишди. Бунинг ортидан армиядаги энг ишончли қўмондонларига 4 та алоҳида хисобот тайёрлашларини буюрди.
4 та текширув ва хисобот натижаларининг ягона муштарак нуқтаси бор эди. “Агар Сурияда яна бироз қоладиган бўлсак, бу Россия учун салбий оқибатларга олиб келади. Чунки минтақанинг алғов-далғовлиги туфайли яна бир Афғонистон гирдобига дуч келамиз. Шу сабабли чекинишимиз энг кучли ва тўғри қарор бўлади” маъносидаги ҳисобот Путинни кўндирди.
АҚШ президенти Барак Обама билан телефонда суҳбатлашган Путин “Бу чекинишни тинчлик учун қилмоқдаман” деб, ўлка ичини сокинлаштириш йўлини танлади. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Дастлабки қирувчи самолётлар гуруҳи Ҳумаймимдаги ҳарбий ҳаво базасидан чиқди” деди. СУ-34 бомбардимон самолётларидан ташкил топган ушбу гуруҳнинг лидери ТУ-154 самолёти эканлиги айтилди.