Афғонистон нурчи мактабларини топширди


  • 6 Март, 2017
  • 1054

Афғонистон ҳукумати ўлкадаги нурчилар мактабларини Туркия республика маориф фондига ўтказади.  

Афғон ҳукумати ўлкадаги нурчи мактабларини Туркия давлат маориф фондига топшириш учун ҳайъат тузганди. Ҳайъат бугун пойтахт Қобил шаҳрида матбуот анджумани ўтказди.

Афғонистон таълим вазири ўринбосари Шафиқ Самим берган интервьюсида “Афғон ҳукумати ушбу масала нозиклигини ва икки дўст ўлканинг тарихий алоқаларини эътиборга олиб, сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва маданий соҳаларда бу борада жуда жиддий ишлар олиб бориб, салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида ва Туркиянинг талабига бошқа дўст давлатдек ижобий жавоб бериб, президентимиз Ашраф Ғани, таълим вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, иқтисодий вазирлиги, адлия вазирлиги, миллий хавфсизлик кенгаши ва миллий разведка ташкилотидан иборат ҳайъат иш бошлади. Ҳайъат мактабларни Туркия маориф фондига ўтказилишини ва афғон ҳокимияти назоратида фаолиятини давом эттиришини таъминлайди” деди.

Афғонистон таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, ўлкада фаолият кўрсатаётган 14 та мактабдан ҳеч бири бекитилмасдан, дарсларда давом этади.

Вазир ўринбосари берган интервьюсида “ФЕТО ташкилотининг мактабларида ўқитувчи сифатида ишлаган турк ватандошларини бўшатиш ҳақида Туркия ҳеч қандай талаб қўймаган. Улар Афғонистонда меҳмон сифатида қолишлари мумкин” деди.

22 йилдан бери Афғонистонда фаолият кўрсатаётган нурчи мактабларида 158 нафар Туркия ватандошлари ишлайди. Ушбу мактабларда 8 мингга яқин ўқувчи таълим олади. 


Бошқа мақолалар