Ҳамёнида 24 ўлка бор


  • 27 Октябрь, 2016
  • 967

АҚШнинг технология гиганти “Apple” ҳисобидаги пул билан одамларни ҳайратга солди. Ҳисобида нақд 237,6 миллиард доллар бўлган ширкат бу маблағи билан 24 та Европа ўлкасини ортда қолдирди.  

“Apple” тўртинчи молиявий чорак кўрсаткичларини эълон қилди. Бу маълумотларга кўра, АҚШ гигантининг ҳисобидаги маблағ 237,6 миллиард долларга етиб, рекорд даражани қайд этди. Аввалги чоракдагидан 6,1 миллиард долларга ортган. “Apple”нинг ҳисобидаги пул икки йил аввал шу вақтда 155 миллиард доллар эди. Икки йилда 53%га ўсган. “Apple”нинг ҳисобидаги пул Европа иттифоқига аъзо бўлган 24 давлатнинг иқтисодини ортда қолдириб, АҚШнинг энг бой 3 кишисининг бойлигидан ҳам ортиб кетди. “iPhone” ишқибозлари кўмагида кўпайган “Apple” ҳисобидаги маблағга қуйидагиларни қилиши мумкин: 

- 186 миллион унция олтин сотиб олиб, энг кўп олтин резервига соҳиб бўлган 20-ўлкага айланиши мумкин.

- Ҳар бир АҚШлик ватандошга 742 доллардан бериши мумкин.

- 2 дона “McDonald's”ни сотиб олиши мумкин.

- АҚШ автомобиль гиганти “Ford” каби 5 та ширкат сотиб олиши мумкин.

- Хорватия иқтисодиёти 50 миллиард доллар. “Apple” эса бу ўлкадан 5 баравар кўп маблағга эга. 

Бошқа тарафдан “Apple” бу йилнинг июль-сентябрь ойларини ичига олган 2016 молиявий йилнинг 4-чорагида соф даромад ва киримнинг камайганини маъулм қилди. Ушбу чоракда соф даромад ўтган йилги айни чоракка нисбатан 19%га тушиб кетиб, 9 миллиард бўлгани айтилди. 


Бошқа мақолалар