- 2013-01-29
Афғонистон бошқарувини қўлига олган толибонлар ўзларига бўлган кўзқарашни ўзгартиришини маълум қилганди. Аёл-қизларга нисбатан одил бўлиши ва дунё низомига риоя қилишларини айтган толибонлар Тожикистон чеарасига етиб тўхтади.
Россия толибонлар вилоятларни бирма-бир эгаллаб, Қобулга йўл олаётган бир вақтда Ўрта Осиёдаги иттифоқдошлари Ўзбекистон ва Тожикистон билан кенг миқёсда ҳарбий машғулотларни ўтказди.
Аёлларнинг ўқишларини тақиқлаган, халққа очиқ қатлларни бошлатган ва сартарошларга сақол олишни маън қилган толибон илк зиддиятни шимолий қўшниси Тожикистон билан ҳамда шу орқали Россия билан бошлади.
Расмий Душанбе толибон сафларидан ўрин олган тожик жангариларнинг чегарадан ўтиб Тожикистонга киришни режалаштираётганига доир разведка маълумотларини қўлга киритганини маълум қилди. Бу ҳолат Россияни ҳам ҳушёр торттирди. Тожикистонлик ҳарбийлар чегараларини янада кучлироқ қўриқлашни бошлади.
Толибон эса илк баёнотида қўшниси Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади ва Душанбега норозилик билдирилишини ифода этди.