АҚШ полициясидан яна бир қотиллик


  • 4 Март, 2015
  • 943

АҚШ полицияси қора танли уйсиз америкаликни отиб ўлдирди. Жамият исён кўтарди. Ўлкада бу йил ўртача минг кишининг полиция ўқидан ҳалок бўлгани маълум қилинди.

АҚШда юз бераётган ирқчилик жиноятлари кундан-кунга ортмоқда. Сўнгги бор Лос-Анжелесда ақл-ҳуши жойида бўлмаган уйсиз қора танли киши полиция тарафидан ерга ётқизилганидан кейин 5 та ўқ узиб ўлдирилган. Лос-Анжелес полиция бошқармаси «Ўлдирилган уйсиз қора танли киши полициянинг қуролини олиб қўйишга уринди» деб оқланмоқчи бўлган. Уйсиз одамни ўлдирган полицияларнинг видеолари интернетда чоп этилганидан кейин аҳоли исён кўтарди. Видеода «Африка» лақабли қора танли кишининг қуролсиз эканлиги ва ҳибсга олинмаслик учун қаршилик кўрсатгани аниқ кўринган. АҚШ полицияси татбиқ этган номутаносиб шиддатга лаънат ёғди. Полиция террори эса фош бўлди. FBIнинг ҳисоботларига биноан полиция ҳар йили ўртача 400 америкаликни ўлдирар экан. Жамоатчилик ташкилотларининг ҳисоботларига кўра эса, АҚШ полицияси 2014 йили 1101 кишини ўлдирган. 2013 йил май ойидан бери ҳалок бўлганлар сони 2 минг 48 тага етди. 


Бошқа мақолалар