- 2016-06-09
Шарқий Қозоғистон вилоятида 6,2 магнитудали зилзила бўлди. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, ер қимирлаш 4 апрель куни Астана вақти билан 21.07 да юз берди. Зилзила маркази Алматидан 863 км шимоли-шарқида 10 км чуқурликда бўлган. Шарқий Қозоғистон фавқулодда вазият департаменти маълумотлари бўйича зилзила маркази Усть-Каменогорскдан 322 км жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкинишлари Зайсанда – 5-6 балл, Уржарда – 4-5 балл, Курчумда – 4 балл, Усть-Каменогорскда – 3-4 балл кучда сезилган.
Хабарда "Ҳозирги вақтда шиккаст етган бинолар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Фавқулодда вазиятлар департаменти аҳолини ваҳимага тушмасликка чақиради. Ижтимоий тармоқдаги турли ваҳимали миш-мишларга ишонмасликни сўрайди " дейилган.