Қозоғистонликлар Ўзбекистон чегарасидан ўта олишмаяпти


  • 6 Июль, 2022
  • 216

Бир неча кундан бери қозоғистонликлар Ўзбекистондан уйларига қайта олишмаяпти. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги вазиятни ижобий ҳал этиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини таъкидлади.

Маълум бўлишича, 50 га яқин Қозоғистон ватандоши чегарада учинчи кун қолиб кетиб, ватанларига қайта олишнинг имконини топмаяпти.

Қозоғистонликлар “Пулимиз тугаб қолди, егулик ва ичимликлар ҳам тамом бўлмоқда. Ётадиган жойимиз йўқ. Кимга мурожаат қилишимизни билмаймиз. Қозоғистон ва Ўзбекистон консулликларига қўнғироқ қилдик. Лекин ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти” дейишмоқда.

Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли ёш болаларнинг иситмаси чиқмоқда. Одамлар сўнгги умидда видео орқали президентга мурожаат қилишди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Қозоғистон вазиятни ҳал қилиш учун барча имкониятларини ишга солганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни Қорақалпоғистондаги норозилик намойишларидан кейин Миллий хавфсизлик қўмитаси “Даут ата-Тажен” чегара ўтказиш пункти бекилганини маълум қилганди. 


Бошқа мақолалар