Қозоғистонда иккинчи ислом банки очилмоқда


  • 7 Апрель, 2017
  • 954

Қозоғистоннинг коммерция банки бўлган “Заман-банк” яқин вақтларда ислом банки сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда Марказий банк молиявий бозор услубиёти департаменти директори Нурлан Абдраҳмонов хабар берди.

“Яқин вақтларда ислом банклари хизмати бозорига “Заман-банк” ҳам қўшилиши режалаштирилмоқда. Ушбу банк конвертация жараёнларидан кейин исломий молиялаштириш тамойиллари асосида банк хизматларини кўрсатишни бошлайди” деди. Ҳозирда Қозоғистонда “Аl Hilal” ислом банки фаолият кўрсатмоқда. Унинг активлари 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра республикадаги умумий банк сектори ҳажмининг 0,08% ташкил этади.

Маълумотларга кўра, “Заман-банк” ҳиссадорлари 2016 йил июль ойида исломий банк сифатида қайта ташкиллаш қарорига келишган.

Исломий банк – банк ишларини ислом динининг ҳукмларига мос ҳолда юритиш. Асосийси бу банкда устама фоиз олинмайди, бундан ташқари спиртли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш даромадларидан воз кечади. 


Бошқа мақолалар