Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди


  • 11 Июль, 2024
  • 95

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу иш юзасидан беш кишини ушлаган.

Қирғизистон ҳукумати бир гуруҳ шахсларнинг давлат тўнтаришига уриниш муваффақиятсиз тугаганини эълон қилди.

Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш ва оммавий тартибсизликларни режалаштирганликда гумон қилинган беш киши қўлга олинди, деб хабар берди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Қўмита маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар гуруҳи “фуқаролар ўлимига сабаб бўлган оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришни режалаштирган”.

Ҳозирда қўшимча тезкор тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

platina.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар