- 2023-06-23
Қозоғистон мудофаа вазирлигидан берилган баёнотга кўра, пойтахт Астанада 7 май куни Қозоғистон қуролли кучлари ташкил этилишининг 25 йиллиги муносабати билан ҳарбий парадга тайёргарлик давом этаётгани билдирилди.
7 майдан бир нечта ҳафта олдин душанба куни бошланган тайёргарликлар давом этмоқда. Қозоғистоннинг турли вилоятларидан парадда иштирок этиш учун келган 5 минг аскар шаҳар ташқарисида махсус қурилган чодир шаҳрида қолмоқда. Аскарларнинг бутун эҳтиёжлари яшаётган чодир шаҳарда таъминланиб, ҳафта охирларида аскарларга махсус маданий тадбирлар уюштирилмоқда.
7 майда ўтказиладиган парадга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бошчилигида ўлканингбутун юқори мансабли вакиллари қатнашади. Ҳарбий қисмларнинг ўтишидан кейин танклар, зирҳли воситалар, ҳарбий самолётлар ва вертолётларнинг Қозоғистон мустақиллик майдонида ҳаво намойишлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
“AirAstana” ҳаво йўллари ширкати томонидан берилган ёзувли хабарда эса 21 апрель – 7 май кунлари оралиғида ўтказиладиган тайёргарлик доирасида Астана ва Қарағанда ҳаво соҳасининг ёпилиши сабабли баъзи рейслар соатларида бироз ўзгаришлар бўлади.