- 2020-05-15
2013 йили 29 январь соат 13 ларда Алмати шаҳридаги аэропортга 5 километр етмай Қизилту посёлкасида «SCAT» Авиакомпаниясига қарашли “Кокшетау-Алмати” йўналишидаги №760 авиарейсни амалга ошираётган «Chellenger-200»самолёти ҳалокатга учради. Авиаҳалокатга шаҳарни кеча кечқурундан бери қоплаб олган қуюқ туман сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда самолёт бортида 5 нафар экипаж аъзоси ва 16 нафар йўловчи бўлган.
Ушбу факт бўйича Бош транспорт прокуратурасида Жиноий кодекснинг 295-статьяси 3-бандига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган.
Ҳалокат жойига транспорт прокуратураси раислари ва Ички ишлар вазири етиб келдилар.