- 2022-08-25
Ўзбекистон Молия вазирлигидан берилган хабарда ҳукумат йилнинг илк чорагида халқаро молиявий ташкилотлар билан 611,47 миллион долларлик кредит келишувини имзолагани билдирилди.
Хабарда Ўзбекистонга кредит берган молиявий ташкилотлар орасида Осиё тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди ва Жаҳон банки борлигини эслатди.
Осиё тараққиёт банки билан тузилган келишув доирасида қуруқлик йўлларини замонавийлаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш, мева-сабзавот соҳасини ривожлантириш ва кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ўрин олганлиги таъкидланган хабарда қуйидаги ифодалар айтилди:
“Январь-март ойларида Ўзбекистон ҳукумати халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди билан ўлкадаги сут маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси доирасида 23,8 миллион доллар, жаҳон банки билан Орол денгизи қуриб қолишининг олдини олиш учун 14 миллион долларлик кредит келишуви имзоланди.”
Ўзбекистон ҳукумати аввалроқ берган баёнотида 2017-2021 йилларда молиявий ташкилотлардан 7,7 миллиард долларлик кредит олишни режалаштирганини хабар берганди.