- 2017-03-24
Алишер Усмонов 100 миллион доллар маблағ ажратган Тошкентдаги Ислом маданият марказида 5 декабрь куни ёнғин чиқди.
Тошкент ўт ўчирувчилар хизмати маълумотига кўра, “Соат 16:38 да Олмазор туманидаги Зарқайнар кўчасида янги қурилаётган Ислом маданият маркази ҳудудида полистирен маҳсулотлар 150 квадрат метрлик майдонда ёниб кетган.” Ёнғинда янги бинолар зарар кўрмаган.
Ҳисоботда “Ўт ўчириш хизмати воқеа жойига соат 16:44 да етиб келди. Соат 16:54 ёнғин локализация қилинди ва 17:06 да бутунлай ўчирилди” дейилди.
Тошкент ислом маданият марказини бош ҳомийси миллиардер Алишер Усмоновдир. Усмонов “Forbes” журналига ўтган йили берган интервьюсида марказ қурилишига 100 миллион доллар ажратганлигини айтганди.