Қозоғистонда совуқ ҳаво оқими


  • 27 Январь, 2014
  • 1096

Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида қор, бўрон, туман ва кучли шамоллар сақланиб қолмоқда.

Синоптикларнинг хабарига кўра, январь ойи охирида Қозоғистоннинг барча вилоятларида ҳаво ҳарорати бир неча градусга тушиб кетади.

Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанда, Актюбинск, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилорда вилоятларида бўрон, шамол тезлиги 20 м/с гача чиқиши кутилмоқда. Қостанай, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман, қор ва 20м/с гача шамол деб хабар қилинмоқда. Манғистоу ва Жанубий Қозоғистон вилоятларида кучли шамол кутилмоқда. Алмати ва Жамбил вилоятларида эса туман ва музламалар бўлиши кутилмоқда.

Синоптиклар Астана шаҳри аҳолисига қаттиқ совуқларга тайёргарлик кўришни маслаҳат беришмоқда. У ерда ҳаво ҳарорати кундузи -22, кечаси -29,-30 градусгача ташиши кутилмоқда. 


Бошқа мақолалар